Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса 2 апрел куни Ургут туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида юз берган.
Таъкидланишича, жанжал мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда 9-синф ўқувчиси ўртасида содир бўлган.
Ҳозирда ҳолатни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрганмоқда.
Воқеага нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.
Бошқарма ўқувчиларга нисбатан ҳар қандай қўпол муносабатни кескин қоралашини билдирган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ўрганилиши ва унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши ваъда қилинган.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026