Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариусга бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди
Эндиликда автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ишончномасини шаҳодатлаш учун нотариусга бориш шарт бўлмайди.
Нотариал идорага бормаган ҳолда амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.
Маълум қилинишича, эндиликда фуқаролар:
— эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;
— автомототранспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;
— ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференция орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришлари мумкин.
Мавзуга оид
16:23 / 18.12.2025
Чекка ҳудудларда нотариус топиш осонлашади: суҳбат асосида тайинлаш жорий этилади
10:04 / 10.12.2025
Нотариусликка талабгорлар учун махсус ўқув курслари тартиби белгиланди
13:38 / 11.09.2025
Нотариуслар фаолиятида айрим ўзгаришлар жорий этилади
18:37 / 09.09.2025