Ўзбекистон | 10:40 / 14.07.2019
10763
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Франция президентини табриклади 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэл Макронни Франция миллий байрами муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

“Президент Шавкат Мирзиёев 14 июль куни президент Эммануэл Макронни Франция миллий байрами – Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан табриклади”, дейилади хабарда.

1789 йил 14 июлда Буюк француз инқилоби давомида Бастилия қалъа-қамоқхонаси штурм билан эгалланган. Орадан бир йил ўтиб, 1790 йил 14 июлда қирол фармони билан Марс майдонида миллий байрам тантаналари ўтказилган. Ушбу байрам тантаналарида бутун Франциянинг турли ҳудудларидан 100 мингга яқин киши қатнашган, тантаналар давомида ҳарбий парад бўлиб ўтган.

1880 йил 6 июлда қабул қилинган қонунга мувофиқ 14 июль миллий байрам куни деб эълон қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид