Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Жумладан, қуйидагилар қабул қилинди:
– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;
– Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;
– Савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Тошкент ва Доҳа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Шунингдек, ташқи ишлар ва адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари ҳамда Устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшма платформа яратиш тўғрисида келишув имзоланди.
Мавзуга оид
07:31
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
14:13 / 21.11.2024
Акмал Саидов Шавкат Мирзиёевга: “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори ким дейишса, сизни айтардим”
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
17:59 / 20.11.2024