Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатардан ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи йўлга чиқди
Шу кунга қадар Қатарни тарк этиш истагини билдирган 548 нафар Ўзбекистон фуқароси Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали эвакуация қилинди.
Фото: “Дунё” АА
13-14 март кунлари Ўзбекистон элчихонаси томонидан эвакуация қилинаётган фуқароларимизнинг сўнгги гуруҳи йўлга чиқди, деб хабар берди «Дунё» АА.
Қайд этилишича, 96 нафар фуқаро Доҳадан Дубайгача автобусларда йўл олиб, у ердан Дубай–Тошкент йўналиши бўйича самолётда парвоз қилишади.
Хабарга кўра, элчихона томонидан шу кунга қадар Қатарни тарк этиш истагини билдирган 548 нафар Ўзбекистон фуқароси “Ватандошлар” жамоат фонди билан ҳамкорликда Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали эвакуация қилинди. Улар асосан туристлар, талабалар ҳамда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келган фуқаролар бўлган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 13 март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан буён Яқин Шарқ мамлакатларидан 32 минг 934 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:22 / 23.03.2026
Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокати: етти киши вафот этди
20:13 / 19.03.2026
Исроил дунёдаги энг йирик газ конига зарба берди. Газ нархи кўтарилиб кетди
22:38 / 17.03.2026
Финалиссима-2026 бекор қилинди: Испания – Аргентина ўйини ўтказилмайди
17:25 / 13.03.2026