Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операциялари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча:
1. 1-банднинг учинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилди:
“инвестиция фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан резидентлар томонидан чет элдаги ўз филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш;”.
2. 2-банддаги “Ваколатли банклар» деган сўзлар “Тижорат банклари» деган сўзлар билан алмаштирилди.
3. 3-банддаги “ваколатли банклар” деган сўзлар “тижорат банклари” деган сўзлар билан алмаштирилди.
4. Қуйидаги мазмундаги 6(1)-банд билан тўлдирилди:
“6(1). Қуйидаги операциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
10 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлган суммада чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириш - резидентларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларидан чет элдаги корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш (ёки улушли иштирок этиш), чет элдаги ўз филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш учун чет элга маблағлар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан норезидентларга кредитлар ва пул, товарлар (хизматлар) кўринишидаги қарзлар ҳамда лизинг объектларини бериш;
Ўзбекистон Республикаси резидентларининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварақлардан маблағларни чет элдаги ҳисобварақларга (омонатларга) жойлаштириш ҳамда кўчмас мулкни сотиб олиш учун ўтказиш ”.
5.7-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги “ваколатли банкка” ва “ваколатли банк” деган сўзлар тегишлича “тижорат банкига” ва “тижорат банки” деган сўзлар билан алмаштирилди.
6. 8-банддаги “ваколатли банкларга” деган сўзлар “тижорат банкларига” деган сўзлар билан алмаштирилди.
7. 9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги “ваколатли банк” ва “ваколатли банкни” деган сўзлар тегишлича “тижорат банки” ва “тижорат банкини” деган сўзлар билан алмаштирилди.
8. 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “ваколатли банк” ва “ваколатли банкнинг” деган сўзлар тегишлича “тижорат банки” ва “тижорат банкининг” деган сўзлар билан алмаштирилди.
9. 11-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги “ваколатли банкка” деган сўзлар “тижорат банкига” деган сўзлар билан алмаштирилди.
10. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
“12. Резидентнинг асосий депозит ҳисобварағи бошқа тижорат банкига ўтказилган тақцирда, кейинги валюта операцияларининг ҳисоби резидентнинг асосий депозит ҳисобварағи ўтказилган тижорат банки томонидан юритилади.
Резидентнинг валюта операциялари бўйича ҳужжатлари тижорат банклари ўртасида тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида ўтказилади.
Далолатномага мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда резидентнинг якунланган валюта операциялари тўғрисидаги ҳамда бошқа тижорат банкларидан олинган маълумотлар илова қилинади.”.
11. Низомнинг 1 ва 2-иловаларидаги “ваколатли банкнинг” деган сўзлар “тижорат банкининг” деган сўзлар билан алмаштирилди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда дирижабллар даври қайтгани эълон қилинди
Жаҳон | 20:48
-
«Бутун дунё ўйин тугади, деб ўйлаганди». «Реал»нинг ЕЧЛ плей-оффларидаги 5 та камбэки
Спорт | 20:31
-
Шавкат Мирзиёев Андижонда «Имкониятлар олами» маркази билан танишди
Ўзбекистон | 20:21
-
Академик лицейлар битирувчилари учун якуний имтиҳонлар тартиби ўзгарди
Ўзбекистон | 20:19
Мавзуга оид

10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди

15:20 / 05.03.2025
Ўзбекистонда андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

08:46 / 27.02.2025
Икки ҳудудда валюта савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

15:03 / 19.02.2025