Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
Ўзбекистонда якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги бинолар қурилиши устидан хусусий назорат механизми жорий этилмоқда. Янги тартиб қурилиш ишларининг сифатини ошириш ва назоратни кучайтиришга қаратилган.
Ҳукуматнинг 2026 йил 13 апрелдаги 167-сон қарори билан “Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Унга кўра, хусусий қурилиш назорати объект қурувчиси ва назоратчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Бунда назорат буюртмачининг (мулкдорнинг) ихтиёрига кўра ташкил этилади.
Янги тартибга мувофиқ, қурилиш объектларида ойига камида бир марта хусусий назорат ўтказилиши шарт. Ҳар бир текширувнинг давомийлиги эса бир иш кунидан ошмаслиги белгиланган.
Қурилишнинг асосий босқичлари сифатида пойдевор қуриш, асосий кўтарувчи конструкциялар барпо этиш, деворлар ва тўсувчи конструкциялар қуриш, том ёпиш ишлари ва бошқа жараёнлар белгиланган.
Объект буюртмачиси ҳар бир босқич якунланишидан камида икки кун олдин хусусий қурилиш назоратчисини электрон ёки ёзма шаклда хабардор қилиши лозим. Назоратчи эса хабарнома олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида объектга сертификатланган мутахассисни бириктиради.
Шунингдек, хусусий қурилиш назоратчиси беш иш куни давомида текширув натижалари бўйича ижобий хулоса беради ёки қўшимча кўздан кечириш асосида хулоса беришни рад этиши мумкин.
Ушбу тартиб қурилиш жараёнларини тизимлаштириш, камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ва бинолар сифатини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
09:10 / 30.06.2026
Ҳукумат прекурсорлар муомаласи устидан назоратни кучайтирди
15:44 / 25.06.2026
Қурилиш материаллари тармоғида кредитини тўлолмаётган корхоналар учун 50 млн доллар ажратилади
12:30 / 25.06.2026