Ўзбекистон | 20:47 / 03.02.2022
8248
1 дақиқада ўқилади

Наманганда халқаро университет ташкил этилади

Янги Наманган туманининг 2-тиббиёт коллежи ҳамда собиқ Диагностика маркази бино-иншоотларида Покистон Ислом Республикасининг The University of  Lahore билан ҳамкорликда Наманган халқаро университети ташкил этилади.

Фото: Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган халқаро университетида тиббиёт соҳасига талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, тиббиёт, стоматология, фармацевтика, IT, халқаро ҳуқуқ ва бизнес йўналишлари бўйича факультетлар ташкил этилиши белгиланган.

Лойиҳани ишга тушириш муддати 2022/2023 ўқув йилидан бошланиши белгиланмоқда. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълими тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат ва хорижий ҳамкор намунасидаги диплом берилади. Университетда малакали тиббиёт ходимлари етиштиради.

Наманган Халқаро университетида ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 10 фоизгача ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари, 5 йил муддат ичида 600 минг долларлик грантларни талабаларга ажратиш кўзда тутилган.

Инвесторлар томонидан бинони таъмирлаш учун 5,0 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритиш белгиланган.

Мавзуга оид