Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирободдаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади
Кўчада фотозоналар учун декоратив элементлар, пиёдалар йўлаклари, вело-йўлаклар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этилади, болалар ўйингоҳи ва кўргазмали саҳна ўрнатиш каби ишлар амалга оширилади. Бунёдкорлик ишлари 15 июлдан бошланади.
Фото: Миробод тумани ҳокимлиги
Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 июлдан Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошланади. Шу муносабат билан туман ҳокими Анвар Сайфутдинов кўчада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказган.

Ҳоким учрашувда Ҳукумат қарори билан пойтахт кўчаларида жозибадор ва серқатнов туризм ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш мақсадида 24/7 режимда ишловчи кўнгилочар кўча ташкил этиш белгиланганлиги ҳақида маълум қилган. Унга кўра, ушбу туристик кўчанинг ишга туширилиши тадбиркорларнинг даромад манбаи ошишига хизмат қилади.

Бунёдкорлик ишлари давомида Тарас Шевченко кўчасида ёритиш устунлари, ўриндиқлар ва чиқинди урналари ҳамда суғориш тизимларини ўрнатиш, дарахт кўчатлари ўтқазиш кўзда тутилган.

Шунингдек, бу ерда аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар, фотозоналар учун декоратив элементлар ўрнатиш, пиёдалар ва вело-йўлаклар, болалар ўйингоҳи, кўргазмали саҳна барпо этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
08:50
Мирободдаги кафе олдида икки аёл ўртасида жанжал юз берди
09:29 / 24.12.2025
Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади
17:24 / 13.12.2025
Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат бир ойга чекланади
08:08 / 10.12.2025