Жамият | 08:50
1612
1 дақиқада ўқилади

Мирободдаги кафе олдида икки аёл ўртасида жанжал юз берди

15 январ куни кечаси Миробод туманининг Амир Темур кўчасида жойлашган кафелардан бири олдида икки аёл ўртасида тортишув ва жанжал кузатилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ижтимоий тармоқларда икки нафар аёл ўртасида жанжал келиб чиққанини акс эттирувчи видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат бўйича маълумот берилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 январ куни тахминан соат 23:55 да Миробод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган кафелардан бирининг олдида 2000 йилда туғилган М.Н. ҳамда 1992 йилда туғилган И.Г. ўртасида тортишув келиб чиққан. Томонлар ўзаро жанжаллашиб кетган.

Қайд этилишича, жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид