Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаблардаги логопедия шохобчасига қандай ўқувчилар қабул қилинади?
Фото: Dreamstime
Мактабларда бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ нуқсонларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, жисмоний ва психик ривожланишидаги камчиликларни коррекциялаш, ўқувчиларнинг оғзаки нутқидаги нуқсонларини бартараф этишда ёрдам кўрсатиш учун логопедия шохобчалари ташкил этилади.
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, логопедия шохобчасига қабул қилинадиган ўқувчиларни аниқлаш ва саралаб олиш учун ҳар йили сентябрь ойининг 3-санасига қадар умумтаълим муассасаси директорининг буйруғига мувофиқ ишчи гуруҳ тузилади.
Логопедия шохобчасига оғзаки нутқ нуқсонлари ва товушлар талаффузида камчиликлари аниқланган, ташхис натижалари қуйидагича бўлган ўқувчилар қабул қилинади:
нутқи тўлиқ ривожланмаган I синф ўқувчилари;
товушлар талаффузида камчиликлари бўлган I — IV синф ўқувчилари;
нутқ аппарати аъзоларининг тузилиши ва ҳаракатида нуқсонлари (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) бўлган I — IV синф ўқувчилари.
Мавзуга оид
12:50 / 24.02.2024
“Мақсадим пул эмас, болаларга ёрдам бериш” – гапириш ва эшитишда нуқсони бор болалар учун роботлар ясаётган ўзбек йигити
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022