Тезюрар поездларда тарифларни давлат томонидан тартибга солиш амалиёти тўхтатилади
2024 йил 1 январдан юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда тарифларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилади.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
“Ўзбекистон темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Ўзбекистон темирйўллари” ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январгача қуйидагилар ташкил этилади:
- йўл хўжалиги, электр таъминоти, сигналлаштириш ва алоқа, локомотив хўжалиги, ягона диспетчерлик маркази ва юк станциялари иш фаолиятини таъминлаш бўйича “Темирйўлинфратузилма” АЖ;
- юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагон ва контейнер хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, мультимодал “эшикдан эшиккача” ташувларни йўлга қўйиш, логистика марказлари ва терминалларини ташкил этиш бўйича “Темирйўлкарго” АЖ;
- юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш бўйича “Темирйўлэкспресс” АЖ;
- “Ўзтемирйўлйўловчи” таркибида вокзаллар фаолиятини таъминлаш бўйича “Темирйўл вокзаллари” МЧЖ ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш бўйича “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ;
- болалар оромгоҳлари, соғлиқни сақлаш, маданий-маърифий ва спорт объектларини сақлаш бўйича “Темирйўл ижтимоий хизматлар” муассасаси.
Темирйўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар 2024 йил 1 январдан бекор қилинади ҳамда уларни фақат Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тақдим этиш тартиби жорий этилади (бундан икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темирйўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар мустасно).
2023 йил 1 декабргача темирйўлларда юкларни ташиш тарифларига тақдим этиладиган чегирмалар рўйхати тасдиқланади.
2024 йил 1 январдан юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади ва уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилади.
2025 йил 1 январдан маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматларини (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) кўрсатишдан кўрилган зарарлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан темирйўл транспортида юк ташиш хизматларига берилган чегирмалар давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади.
2027 йил 1 январгача темирйўл транспорти хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ортиш-тушириш ишлари учун мўлжалланган механизм ва ускуналарга божхона божининг нол ставкаси қўлланилади.
2026 йил 1 январгача “Ўзбекистон темирйўллари” ва унинг таркибидаги корхоналарга ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар асосида товарларни сотиш, ижарага бериш, харид қилиш, етказиш, иш (хизмат)ларини бажаришга рухсат берилади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар сунъий интеллектни имо-ишораларни танишга ўргатди
Фан-техника | 01:09
-
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Спорт | 00:18
-
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди
Жаҳон | 23:45 / 13.04.2025
-
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда
Жаҳон | 23:25 / 13.04.2025
Мавзуга оид

10:00 / 11.04.2025
Тошкент метросида поезд ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди

22:21 / 08.04.2025
Поезд йўловчиси вагон деразалари чанглигидан шикоят қилди. Тозаликка масъул икки ходим ишдан олинди

20:13 / 08.04.2025
Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилди

12:52 / 31.03.2025