Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг реконструкция қилинган бекати иш бошлади
Станцияга илк бор тижорий юк поезди етиб келди. Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдами ва ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.
Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг бешинчи бекати реконструкциядан сўнг яна қайта фаолият бошлади.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида станцияга илк бор тижорий юк поезди етиб келди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдами ва ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди ҳамда маҳаллий ва хорижий сармоядорларни Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришга фаолроқ ҳисса қўшишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Кобул Тошкент билан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор бўлиб, икки давлат фуқароларининг ўзаро қатнов режимини соддалаштириш истиқболларини кўриб чиқмоқда.
“Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ташрифлар ўсишда давом этади ва келажакда паспорт ва визалар талаб қилинмайдиган келишувга эришилиши мумкин”, - дея қўшимча қилди бош вазир ўринбосари.
Афғонистон жамоат ишлари вазири Муҳаммад Исо Сонийнинг маълум қилишича, Ўзбекистон билан ҳамкорликда узунлиги 657 километр бўлган Ҳайратон–Ҳирот темирйўлини қуриш бўйича лойиҳалар давом эттирилмоқда. Шунингдек, узунлиги 878 километрлик Ҳирот–Қандаҳор темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ўрганиш ишлари молиялаштирилмоқда.
Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий номидаги халқаро аэропорт яқинида жойлашган станция икки босқичда 50 дан ортиқ вагонни ўтказиш қувватига эга. Лойиҳа доирасида маъмурий биноларни реконструкция қилиш, электр таъминоти ва иситиш тизимларини модернизация қилиш, инфратузилмани янгилаш, марказлаштирилган подстанция қуриш, темир йўлнинг 75 километрлик қисмида видеокузатув ва ёритиш тизимларини ўрнатиш кўзда тутилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаевнинг таъкидлашича, лойиҳа доирасида Найбобод–Мозори Шариф бекатининг маъмурий бинолари реконструкция қилиниб, замонавий ускуналар ўрнатилган ва янги марказлаштирилган ёрдамчи станция ишга туширилган.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
08:17 / 03.06.2026