Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Саёҳатчи кўп, темирйўл эса битта” – чипта етишмовчилигига қачон барҳам берилади?
Маҳаллий рейслардаги чипта етишмовчилиги – узоқ йиллик ва ечилмаётган муаммо. Янги қўйилаётган поездлар чипта нархлари эса жуда қиммат ва доимий танқис. Kun.uz Туризм қўмитасидан айнан чипта етишмовчилиги бўйича ечимларни сўраркан, раисга кўра, бугун саёҳатчилар кўп – темирйўл эса битта.
Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловнинг медиага маълум қилишича, 2030 йилга бориб, Ўзбекистонга келувчи хорижий сайёҳлар сони 20 миллионга етказилади. Туризм хизматлари экспорти ҳажми эса 6 млрд долларлик поғонадан ўтиши керак. Бироқ бу йўналишда ҳали ҳал этилмаган фундаментал муаммолар анчагина.
Масалан, оддийгина маҳаллий рейслардаги чипталарнинг етишмаслиги ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг чипталари нархлари жуда қимматлиги – юртдошларимиз ҳамда хорижлик сайёҳларда саволларни кўпайтиради, ноқулайлик туғдиради.
Бироқ шунга ҳам қарамасдан, аввало, бу чипталарни топишнинг ўзи жиддий муаммо. Амалиётда кўриш мумкинки, ҳам поезд, ҳам самолётга айтилган санада чипта олиш имконсиз, аксарият ҳолларда улар бўлмайди. Бироқ парадокс шуки – чиптаси йўқ поездлар кўпинча бўш ҳолатда жўнайди. Ёки бўлмаса, поезд жўнашидан бир неча соат аввал йўқ бўлган чипталар пайдо бўлади. Буни олдиндан банд қилинган жойларнинг сотилмай қолганлари қайта тизимга жойланиши деб тушунсак, натижада барибир Темирйўллар жамияти зарар кўрган бўлади. Хўш, масалага ечим қандай?
Kun.uzʼнинг шу маънодаги саволига жавоб берган қўмита бошқармаси бошлиғи Жамшид Ғозиевга кўра, яқинда “Сарбон” иловаси ишга туширилади ва бу ечим бўлиши мумкин.
Бироқ Kun.uz суҳбатларида қатнашган темирйўлчилар ҳам “Сарбон” иловаси ҳақида гапирган ва орадан шунча вақт ўтганига қарамай муаммо ҳал этилгани йўқ.
Масала юзасидан фикрини билдирган қўмита раиси Абдулазиз Аққуловга кўра, темирйўл битта, саёҳатчилар эса кўп.
“Биласизми, бугун одамларнинг саёҳатга ташналиги ўн йил олдингидан фарқ қилади. Бугун саёҳатчи кўп, темирйўл эса битта. Мана, “Жалолиддин Мангуберди” поезди қўйилди Хивагача, сентябргача яна кўпайиб, жами 4 та бўлади. Мавжуд сиғимдан келиб чиқиб ишланади”, - дейди у.
Матбуот анжуманида қатнашган бошқа медиа вакиллари ҳам чипталарнинг асоссиз қимматлигидан нолиди, бу бўйича мурожаатлар кўплигини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
08:17 / 03.06.2026