Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Хитой разведкаси Пентагоннинг махфий режаларини ўғирлади
Фото: Reuters
Хитой разведкаси Пентагоннинг Хитой билан эҳтимолий қуролли тўқнашувига оид махфий режаларини қўлга киритган. Бу ҳақда Washington Free Beacon нашри Конгресс комиссияси ҳисоботига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Ҳисоботда қайд этилишича, Хитой разведкаси ходимлари бир неча маротаба АҚШ хавфсизлиги тузилмалари, шу жумладан ФҚБ таркибига киришга муваффақ бўлган. Америка мудофаа маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, энг жиддий ҳолат бу USPACOM қўмондонлигида шартнома орқали ишловчи Бенжамин Пирс Бишопнинг махфий маълумотларни ўғирлаб, ХХР фуқароси бўлган аёлга берганидир.
Мазкур маълумотларда Пентагоннинг ҳарбий жанговар режалари, хусусан ядро қуролини шай ҳолатга келтириш ҳамда Хитойга нисбатан стратегияга оид ҳисобот бўлган. Шу билан бирга, ХХР ҳукумати томонидан Америка фуқароларини ёллаш ва махфий маълумотларнинг уларга берилиши ҳоллари кўп бора юз берган.
Аввалроқ, АҚШнинг миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Америка жосуслари тўғрисидаги маълумотларни ўғирлагани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026