Ўзбекистон | 16:14 / 01.05.2021
2080
2 дақиқада ўқилади

Нукусда 2020 йилнинг охирида ишга тушиши керак бўлган 85 миллиард сўмлик клиника қачон очилади?

Фото: KUN.UZ

Олдинроқ Нукусда Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникаси очилиши ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда клиника «Нукус шаҳрида Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали  клиникасини қуриш» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётгани ҳақида айтилганди.

Лойиҳанинг қиймати 85,681 млрд сўмни ташкил қиладиган клиника 2020 йилнинг охирида ишга тушиши керак эди. Aммо Kun.uz мухбирига маълум бўлишича, ҳозир 78,763 млрд сўмлик ишлар якунига етказилган. 

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори Орал Aтаниязова Kun.uz мухбири билан суҳбатда клиникага ажратилган 85,681 млрд сўм ҳам етмаслигини, қурилиш корхоналаридан бинони бир неча марта қабул қилмаганини айтиб ўтди.

Сенаторнинг айтишича, ушбу клиника барча жабҳалар бўйича етакчи ўринда бўлиши керак. Қурилиш ишлари яна номаълум сабабларга кўра тўхтатилиб қолмаса, 2021 йилнинг май ойида клиника очилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Орал Aминовна Қорақалпоғистонда оналар ўлими кўпайишига нима сабаб бўлаётгани, энг юқори турдаги рак касаллиги Қорақалпоғистонда эканлигини, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг қайси ҳудудларида тиббиёт ходимларига талаб юқори эканлиги ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид