Стандартларнинг жорий этилиши клиникага жараёнларни фақат тартибга солиш билан чекланмай, балки барқарор ишлайдиган сифат тизимини яратишга ёрдам берди. Ушбу тизимда тиббий натижаларнинг барқарорлиги ва олдиндан айтилиш имконияти клиника томонидан бошқариладиган жараёнларга айлантирилди. de factum учун бу – ишончни мустаҳкамлаш ва сифати юқори тиббий ёрдам маданиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган стратегиянинг асосий йўналишларидан биридир.

ISO 7101:2023 стандартининг аҳамияти

Кейинги муҳим қадам — ISO 7101:2023 стандартини жорий этиш бўлди. Ушбу стандарт клиник ёрдамнинг сифати ва хавфсизлиги учун асос яратади. У шифокорларнинг қарор қабул қилиш тартибини, диагностика ўтказиш қоидаларини, мутахассислар ўртасидаги ҳамкорликни ва хавфларни бошқариш усулларини белгилаб беради. Натижада тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит ва тартибли тизими шаклланади.

Айнан шу тизим доирасида клиника ташқи аудитдан муваффақиятли ўтди. Аудит тасдиқладики, бирламчи қабулдан тортиб даволаш якунларигача бўлган барча босқичлар аниқ ва назорат остидаги шароитда амалга оширилади. Бу шифокорларнинг маълумотларга таянган ҳолда, ягона методикалар асосида ва клиник сифатни мунтазам кузатиб борган ҳолда уйғун ишлашини таъминлайди.

Вақт ўтиши билан ушбу тизим клиниканинг бутун фаолиятини бошқаришда кенг қамровли ёндашув пойдеворига айланди. Энди эътибор фақат клиник талабларга эмас, балки барча жараёнларни комплекс бошқаришга қаратилган.

SO 9001:2015ʼнинг клиника фаолиятидаги ўрни

ISO 9001:2015 — тиббий, диагностик ва маъмурий жараёнларни ягона назорат тизимига бирлаштирадиган стандартдир. У иш жараёнларини ташкил этиш, ички текширувлар ўтказиш, хужжат юритиш ва жараёнларни доимий такомиллаштиришга оид талабларни белгилайди.

Клиника учун бу шифокорларнинг касбий фаолияти, мутахассислар ўртасидаги ҳамкорлик, лаборатория тадқиқотлари ва сервис жараёнлари ягона, ўзаро боғланган тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир амал сифат назорати механизмлари билан қўллаб-қувватланишини англатади.

Алоҳида эътибор — лабораторияга

Лаборатория маълумотлари клиник қарорларнинг катта қисмини ташкил қилади. Шу сабабли аудит лаборатория ишининг барча босқичларини батафсил баҳолади. Текширув биоматериални қабул қилиш ва қайта ишлаш, ўлчаш аниқлиги, ускуналарни калибрлаш, натижалар ишончлилигини назорат қилиш усуллари ва ҳисобот тайёрлаш тартибларини ўз ичига олди.