Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«У бизга подшоҳ эмас». Россиянинг турли шаҳарларида митинглар бўлиб ўтмоқда
Фото: Anton Novgorodov
Бугун, 5 май куни Россиянинг ўнлаб шаҳарларида мухолифатчи Алексей Навальнийнинг тарафдорлари «Он нам не царь» («У бизга шоҳ эмас») шиори остида митинглар уюштиришмоқда.
Намойишчилар Россия президентлигига қайта сайланган Владимир Путиннинг инаугурация маросими арафасида кўчаларга чиқишди. Маросим 7 май кунига белгиланган, шу кундан Путин президентлигининг тўртинчи муддати бошланади.
Шарқий ҳудудлардаги шаҳарларда бошланган митинглар тўлқини куннинг иккинчи ярмида Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига ҳам етиб келди. Митинглар ҳукумат билан келишилмаган тарзда ўтказилмоқда, Новокузнецк, Челябинск, Красноярск, Барнаул каби шаҳарларда полиция ўнлаб кишиларни ҳибсга олди.
Мавзуга оид
11:48
Венгрия пойтахтида сайловлар олдидан оммавий митинглар ўтказилди
12:11 / 16.02.2026
Чехия шаҳарларида президент Павелни қўллаб-қувватлаш митинглари бўлиб ўтди
10:33 / 02.02.2026
Прагада президентни қўллаб-қувватлаш митинги ўтказилди
09:11 / 30.10.2025