Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прагада президентни қўллаб-қувватлаш митинги ўтказилди
Чехия пойтахти Прагада якшанба, 1 феврал куни мамлакат президенти Петр Павелни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп минг кишилик митинг бўлиб ўтди. Чехиянинг Idnes ахборот портали хабар беришича, ўн минглаб одамлар Million Moments for Democracy фуқаролик ташаббуси чақируви билан кўчаларга чиққан.
Намойишчилар шаҳар марказидаги Old Town Square ва Wenceslas Square майдонларида тўпланди. Ташкилотчилар баҳосига кўра, митингда 80 мингдан 90 минг нафаргача киши иштирок этган.
Фаоллар шу билан бирга президентни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион имзо тўплашини эълон қилди. Кейинчалик “барча хоҳловчилар сиғадиган жойда” янада кенг кўламли митинг ўтказиш режалаштирилмоқда. Кун ўрталарига келиб тахминан 600 мингга яқин имзо тўпланган.
Норозиликларга президент Петр Павел билан янги ўнг популистик ҳукумат раҳбари, миллиардер Андрей Бабиш ўртасидаги можаро сабаб бўлди. Можаро президентнинг Motorists for Themselves партияси фахрий раиси Филип Турекни атроф-муҳит вазири лавозимига тайинлашдан бош тортиши ортидан кучайган.
Павел ўз қарорини Турек илгари билдирган баъзи фикрлар демократик давлатда вазир лавозимига мос келмаслиги билан изоҳлади.
Шунингдек, президент ташқи ишлар вазири ва Турекнинг партиядоши Петр Мачинкани ушбу тайинлов масаласида унга босим ўтказиш ва амалда шантаж қилишга уринганликда омма олдида айблади.
Петр Павелни ҳозир мухолифатда бўлган партиялар вакиллари қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
11:48 / 16.03.2026
Венгрия пойтахтида сайловлар олдидан оммавий митинглар ўтказилди
12:11 / 16.02.2026
Чехия шаҳарларида президент Павелни қўллаб-қувватлаш митинглари бўлиб ўтди
09:11 / 30.10.2025
Ригада Истанбул конвенциясидан чиқишга қарши митинг бўлиб ўтди
13:40 / 21.10.2024