Ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуасига қабул қилиниши тартибга солинади
Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Ҳозирги кунда Ал-Азҳар мажмуаси билан кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, халқаро конференция ва семинарлар ўтказиш бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатилган.
Имзоланган англашув меморандуми диний таълим олиш истагидаги ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуаси ва унинг таркибидаги ўқув муассасаларига қабул қилишни тартибга солади.
Ҳужжатда таълим йўналишида ўзаро ахборот ва тажриба алмашиш, биргаликда халқаро анжуманлар ташкил қилиш, бузғунчи сохта диний ғоялар ва экстремизм кўринишлари тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш ва ислом меросини чуқур ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш каби бир қатор вазифалар белгилаган.
Мавзуга оид
14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
14:08 / 28.11.2024
Қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимлари Мисрда малака оширади
21:05 / 25.11.2024
Қизил денгизда ичида туристлар бўлган кема чўкиб кетди
15:34 / 18.11.2024