Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
Элчихона дипломатлари томонидан Мисрда юрак хуружи оқибатида вафот этган сурхондарёлик 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси Б.А.нинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.
Маълум қилинишича, ҳодиса ҳақида хабар олиниши билан элчихона масъуллари тегишли маҳаллий идоралар билан тезкор тарзда алоқа ўрнатиб, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш чораларини кўрган.
Шунингдек, марҳуманинг Мисрда бўлган оила аъзоларига алоҳида эътибор қаратилган. Элчихона томонидан авиакомпания ҳамда маросим хизматлари бўйича мувофиқлаштириш ишларида ҳам амалий кўмак кўрсатилган.
Марҳуманинг оиласи хоҳишига кўра, уни миллий анъаналарга мувофиқ дафн этиш мақсадида жасаднинг Ўзбекистонга етказилиши таъминланган.
Мавзуга оид
09:26 / 27.05.2026
Эндиликда нобуд бўлган ҳайвонлар махсус крематорийларда ёқилади
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026