Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда тоза сув исрофини ким тўхтатади?
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра, юқумли касалликларнинг 80 фоиздан ортиғи ичимлик суви сифатининг пастлиги ҳамда сув таъминотида санитар – гигиеник қоидаларнинг бузилишлари билан боғлиқ.
— Бугун дунё аҳолисининг 3 млрд.га яқини ифлосланган сув истеъмол қилмоқда ва бунинг оқибатида уларнинг деярли 2 миллиарди турли хасталикларга чалинган.
— Бугунги кунда Ер юзидаги дарёларнинг ярмига яқини ифлосланган, уларнинг ресурслари тугаб бормоқда.
— Шунингдек, Ер шаридаги ботқоқликлар майдони ва ички сув ресурслари қисқармоқда. Маълумотларга қараганда, ҳар куни дунёда 6 минг бола санитария – гигиена қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган сув истеъмол қилганликлари туфайли барвақт ҳалок бўлмоқда.
— Чучук сув манбалари ифлосланишининг асосий сабаблари урбанизация, саноат, маиший–коммунал хўжаликлари ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарининг жадал ривожланиши билан боғлиқ. Ўғит ва заҳарли кимёвий моддалар ишлатилган экин майдонларидан оқиб чиққан сувлар, чорвачилик фермаларидан оқиб чиқадиган сувлар ва бошқалар шулар жумласидандир.
— Ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилга бориб Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 32 млн. кишига етиши, мавжуд сув захираларининиг ҳажми эса 15-20 фоизи камайиши кутилмоқда.
Ушбу сафаримиз бугунги кундан анча аввал бўлганди. Исроф бўлган сувнинг қадрини эса ўзингиз ўлчаб олаверинг. Даставвал, Андижон вилоятига киришда, Муқимий кўчасига ёндош бўлган ҳудудда, халқ тили билан айтганда, Жалабек, аэропорт кўчада сув қувуридан сизиб эмас, оқиб чиқмоқда. Йўловчилар йўли ва катта йўл сувга ғарқ тўлган.



Кейинги манзил Андижон шаҳар 5-кичик даҳа кўчаси бўлди. Бу ерда ҳам қувур ичидан авариявий ҳолда сув трубаси таъмирланмаган. Шунчаки биров билмасин учун сувни канализацияга оқизиб қуйган.


Энг ачинарлиси, кейинги манзилларда бўлди. Андижон шаҳар, Бобуршоҳ кўчаси, Андижон вилояти ҳокимлигини ёнгинаси аварияга учраган тоза сув трубаси қўлбола усулда оқава сув ариғига оқизиб қўйилган. Тажрибадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу ерда ҳар 3 сонияда бир челак сув исроф бўлади.


Кейинги манзил Сой даҳаси. Бу ерда ҳам аҳвол аянчли. Сой даҳасининг марказида эътиборимизни 3 нуқта олди. Бирида ёрилган сув трубаси сойга оқизилади. Тонна-тонна тоза сув исроф бўлмоқда. Шунингдек, катта сойдан қулочдек келадиган улкан сув қувури ёриқ туфайли ажиб фонтан вужудга келган. Одамларга эса узоқ кунлардан бери “завқ” улашмоқда. Яна бири сой ҳудудидаги бозорча орқасидаги кўчада. Болаларнинг қувончи бўлаётган сув аслида сув қувуридан оқиб чиқмоқда. Яна неча неча тонна сув исроф бўлмоқда.



Мавзуга оид
22:05 / 12.04.2026
“Энди бу ерда бошқа ҳаракат қила олмайман”. Бабаян "Андижон" бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
07:39 / 01.04.2026
Харита: сув танқислиги энг юқори бўлган давлатлар
16:09 / 31.03.2026