Жаҳон | 13:43 / 05.10.2022
15110
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда олигархик капитализм даврига нуқта қўйилади — Тўқаев

Фото: Akorda.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қарағанда области жамоатчилиги вакиллари билан учрашувда янгиланган конституция асосида муҳим сиёсий институтлар қайта ишга туширилиши, барча фуқароларнинг фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган очиқ ва рақобатбардош иқтисодий тизим яратилишини таъкидлади.

Тўқаев Қозоғистонда олигархик капитализм даврига нуқта қўйилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Давлат мамлакатда фаолият олиб бораётган ва қазилма бойликлари билан шуғулланаётган барча йирик компаниялар фаолиятини синчиклаб кузатади. Биз капитал хорижга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаймиз. Уларнинг турли ижтимоий лойиҳаларни қандай амалга ошираётганини кузатиб турамиз.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, экологияни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Солиқ тўловлари алоҳида назоратга олинади. Агар йирик саноат корхоналари бу талабларга жавоб бермаса, биз ҳамкорликни тугатишга мажбур бўламиз. Бу асло таҳдид эмас, балки бутун цивилизациялашган дунёда умумқабул қилинган оддий, ҳалол ва адолатли ишлаш қоидаларидир.

Фото: Akorda.kz

Қозоғистонда олигархик капитализм даври тугаб, мамлакат фуқаролари олдидаги ижтимоий масъулият даври бошланмоқда. Фуқароларимизга мамлакат иқтисодиётида етакчи ўринни тутган самарали ва ижтимоий масъул бизнес керак», — деган Тўқаев.

Ўзининг чиқиши якунида Қозоғистон раҳбари мамлакат янги сиёсий даврга кираётганига ҳам урғу берган.

Фото: Akorda.kz

«Янгиланган конституция асосида муҳим сиёсий институтлар қайта ишга туширилади, барча фуқароларнинг фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган очиқ ва рақобатбардош иқтисодий тизим яратилади. Биз бу борада эндигина дастлабки қадамларни қўйдик. Олдимизда суд тизими, ҳуқуқ-тартибот органларини тубдан ислоҳ қилиш вазифаси турибди. Натижада қонунга итоатгўйлик ва ҳуқуқий тартибот ҳаётимизга баҳо берувчи бош мезонга айланади. Қадриятларни қайта баҳолашга эришишимиз лозим, меҳнатсеварлик бош планга чиқиши керак», — деган Тўқаев.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди