Жамият | 21:20 / 19.03.2018
39223
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги бозорда йирик ёнғин: талафотлар ҳақида аниқ маълумот берилди

Бугун, 19 март куни Қашқадарё вилояти, Косон тумани “Мустақиллик шоҳ” кўчасидаги хусусий тадбиркорларга тегишли савдо расталарида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири вилоят ИИБ маълумотига асосланиб хабар бермоқда.

Натижада 220 квадрат майдон ёнғиндан зарар кўрган.

Ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, ёнғин ҳақида берилган хабардан сўнг, Қашқадарё вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, жалб қилинган 7та асосий ёнғин ўчириш ва 1та ёрдамчи автомобиллари ёрдамида бартараф этилди. 

Содир бўлган ёнғиндан фуқароларнинг тан жароҳат олиш ёки ҳалок бўлишдек нохуш ҳолатлари руй бермади.

Ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин ўчириш бўлинмалари саъй-ҳаракати билан 20дан ортиқ савдо дўкони ёнғиндан асраб қолинди.

Фото:  Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Мавзуга оид