Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Бугун, 3 март куни соат 03:26 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушди.
Қутқарув экипажлари воқеа жойига 8 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмади.
Маълум қилинишича, қутқарув бўлинмалари соат 03:34 да манзилга етиб борган ва соат 03:40 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар туфайли ёнғиннинг бошқа хонадонларга тарқалишининг олди олинган.
Аниқланишича, тўрт қаватли уйнинг иккинчи қаватида жойлашган хонадонда тахминан 10 кв м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
10:59 / 13.06.2026
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
08:19 / 06.06.2026
Навоийда меҳмонхона ошхонаси ёниб кетди
08:50 / 02.06.2026