Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
21 феврал куни тонгги соат 05:09 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Қувонч 2-тор кўчасида жойлашган Изза қурилиш бозори ҳудудида эшик ром маҳсулотлари ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 05:17 да етиб борган. Ёнғин соат 05:38 да қуршаб олинган ва соат 06:00 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирги вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
17:43 / 23.06.2026
Тошкентнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди
12:23 / 22.06.2026