Ўзбекистон | 21:30 / 12.06.2023
19789
1 дақиқада ўқилади

Талаба хотин-қизлар учун солиқ имтиёзи кенгайтирилади

Исталган фуқаро ОТМда ўқиётган хотин-қизларнинг контрактини тўлаб берса, бунинг учун даромад солиғидан озод этилади. Яъни бу имтиёз фақат талабанинг ота-онаси ёки эрига нисбатан қўлланиши ҳақидаги қоида бекор қилинади. Шунингдек, хорижда ўқиётган ёшларнинг ўқишини Ўзбекистондаги олийгоҳларга грант асосида кўчиришга рухсат берилади.

Расмий фото

Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Ҳозирда бу имтиёз фақат фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларгагина тааллуқли.

Давлат раҳбарининг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда айтишича, Қорақалпоғистонда агро-технологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда Рақамли технологиялар институти очилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда олий таълим қамрови келгуси йилда 50 фоизга етказилади. Бунинг учун чет элларда ўқиётган ўзбекистонлик ёшларнинг ўқишини маҳаллий олийгоҳларга давлат гранти асосида кўчириш амалиёти йўлга қўйилади.

“Таълим соҳасининг асосий таянчи бўлган азиз ва мўътабар муаллим ва мураббийлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчиларининг машаққатли меҳнати бундан буён ҳам муносиб рағбатлантириб борилади”, – деди президентликка номзод.

Мавзуга оид