Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzcard QIWI тизимига уланади: пулларни долларда нақдлаштириб олиш имкони пайдо бўлади
Фото: businessman.ru
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки яқин орада янги хизматни ишга туширади. У Uzcard пластик карталари эгаларига уни QIWI пул ўтказмалари тизими билан боғлаш имконини беради. Бу ҳақда Кун.uz’га банк вакили хабар берди.
Ушбу хизмат асосан Ўзбекистоннинг Россия ҳудудида ишловчи ҳамда ишлаб топган пулларини ўз юртига юборадиган фуқароларига мўлжалланган.
Лойиҳани амалга ошириш учун UzCard’нинг сўмли карталарида валюта ҳисоби очилади, у ерга Россиядан пуллар рублда келиб тушади ва QIWI тўлов тизимининг ўтказма вақтидаги курси бўйича АҚШ долларига конвертация қилинади. Маблағларни Ўзбекистон ҳудудидаги махсус терминалларда нақдлаштириб олиш мумкин бўлади.
Банк вакилининг сўзларига кўра, маблағларни ўтказишнинг бундай жараёни анча қулай ва хавфсиз бўлиб, пулни банк иш вақти ва иш кунидан қатъи назар юбориш имконини беради.
Мавзуга оид
17:48 / 29.11.2024
Қозоғистон Миллий Банки 2022 йилдан бери биринчи марта базавий ставкани оширди
21:51 / 27.10.2022
Кўзи кўр, қулоғи кар “Миллийбанк”. Самарқандда фуқаро емаган сомсага пул тўламоқда
15:27 / 20.08.2022
ИЭСлар ва Uzcard ҳам хусусийлаштирилади
15:25 / 30.03.2022