Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mobiuz тавсия қилади: ҳар бир абонент учун фойдали бўлган 7 та хизмат
Фото: Mobiuz
Ушбу хизматлар Mobiuz абонентларига мобил алоқа имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.
Уяли алоқа операторларининг фаолияти нафақат техник ривожланиш, тариф режалар жорий қилиш ва асосий хизматларни тақдим этишдан иборат. Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида компаниялар турли хил қўшимча хизматларни жорий этадилар. Mobiuz ушбу махсус таклифлардан 7 тасига эътиборингизни қаратади.
"Махсус тоифадаги рақамлар ҳақини қисмларга бўлиб тўлаш" хизмати ўз орзуларингизни рўёбга чиқаришга ва Mobiuz'нинг энг чиройли рақамларини қулай тарзда улашга ёрдам беради. Унга кўра, «Silver», «Gold», “Super Gold” ва ундан қимматроқ тоифали рақамлар ҳақи 10 қисмга тенг тақсимланади ва 10 ой давомида бўлиб тўлашга мослашади. Абонент хоҳласа, келгусидаги ойлар учун ҳақни муддатидан олдин тўлаши ҳам мумкин.
"Менинг янги рақамим" – бу рақамингизни осон ўзгартиришга ҳамда эски танишлар билан алоқада қолишга имкон берадиган бепул ва жуда зарур хизмат. Аввалги рақамингиз Mobiuz'ники бўлган-бўлмаганлигининг аҳамияти йўқ.
Хизматни ёқиш учун иккала рақам ҳам керак бўлади. Энг аввало, янги Mobiuz рақамида "Сизга қўнғироқ қилишди" хизматини (*111*0131#) фаоллаштириш ва *120*9989ХХХХХХХХ# (Х ўрнида олдинги рақам) териш зарур. Эски рақамдан **21*998971301330# сўровини юбориб, махсус PIN-кодни олиш керак. Ва ниҳоят, янги рақамда қабул қилинган кодни фаоллаштирилади: *120*PIN#.
Абонент номида Mobiuz'нинг қайси рақамлари борлигини *151# USSD-буйруғи ёрдамида билиб олиш мумкин. Сўровдан сўнг барча рўйхатдан ўтган рақамлар ёзилган SMS-хабар келади. Хизмат бепул тақдим этилади.
Шунингдек, фаол хизматлар ҳолатини ва жорий ой учун харажатларни бепул текшириш мумкин. Бунда мос равишда *140# ва *111*025# USSD-сўровлари ёрдам беради. Масалан, *140# териб, "Tungi DRIVE", "Super 0", "Sizga qo‘ng‘iroq qilishdi", рақамни яшириш ва бошқа хизматлар ҳолатини акс эттирувчи SMS-хабар келади.
"Рақамни ўзгартириш" хизмати ёрдамида абонент SIM-картага тегмаган ҳолда рақамни ўзгартирса бўлади. Шунда тариф режаси ва хизматларни қайта улаш, улар учун қайтадан пул тўлашга ҳожат қолмайди. Рақамни Mobiuz'га қарашли офисларда 21 минг сўмга ўзгартириш мумкин.
Mobiuz'да қўнғироқ учун рақамни бир марта яшириш хизмати ҳам бор. Рақамни доимий яшириш хизматидан фарқли ўлароқ, ушбу хизмат бир марта тақдим этилади ва махсус код орқали уланишни талаб қилмайди. Бунинг учун Ўзбекистондаги исталган уяли алоқа оператори ёки шаҳар рақамини теришдан олдин «+» ўрнига «#» белгисини териш кифоя. Масалан, #998971300909. Битта қўнғироқ учун хизмат нархи – 300 сўм.
Mobiuz маҳсулот ва хизматлари тўғрисидаги батафсилроқ маълумотни компаниянинг www.mobi.uz веб-сайтидан олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:08 / 06.01.2026
Mobiuz'ни хусусийлаштириш: 3 та даъвогар энг охирги босқичда
13:41 / 14.08.2025
Mobiuz’га 15 та халқаро ва маҳаллий компания қизиқиш билдирди – Давактив
17:09 / 17.07.2025
Bloomberg: Ўзбекистон Mobiuz'ни 300 млн долларга сотмоқчи
23:10 / 09.06.2025