Жаҳон | 10:31 / 20.12.2024
4318
1 дақиқада ўқилади

Белградда жамоат транспорти бепул бўлади

Сербия пойтахти тирбандликка қарши кураш доирасида жамоат транспортини бепул қилиш ниятида, деди Белград мэри Александар Шапич.

Фото: NurPhoto

Сербия пойтахти Белградда 2025 йил 1 январдан бошлаб 1,7 миллионга яқин аҳоли, шунингдек, шаҳарга ташриф буюрувчилар жамоат транспортидан бепул фойдаланади, деб хабар берди Reuters 18 декабр, чоршанба куни.

Белград мэри Александар Шапич журналистларга тушунтирганидек, бу чора пойтахт кўчаларида тирбандликни бартараф этиш ва тирбандликка қарши курашишга қаратилган. Ҳозирда Белградда жамоат транспорти учун чипта 90 дақиқа давомида амал қилади ва бир бекатдан бошқасига ўтиш ҳуқуқини беради, у 50 динор туради (конвертация қилинганда: 0,43 евро).

Белград жамоат транспорти тизими ўн битта трамвай линияси, саккиз троллейбус линияси ва 200 дан ортиқ автобус линияларини ўз ичига олади, деб эслатади Reuters. Ўтган йили Сербия пойтахтида биринчи метро линияси қурилиши бошланди. Болқондаги бошқа кўплаб йирик шаҳарлар сингари Белградда ҳам кўп сонли автомобиллар туфайли ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ жиддий муаммо бор.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид