Москвада ўзбекистонлик фуқарога ҳарбий комиссарликдан чақирув қоғози келди
Бу ҳақда Mediazona Марказий Осиё хабар бермоқда.
«Мен Москвада яшайман, лекин ҳеч қачон Россия фуқароси бўлмаганман. Шунга кўра, мен ҳеч қандай ҳарбий ҳисобда турмайман. Мен аллақачон Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилдим, улар менга келиб ариза ёзишимни айтишди, шунингдек, чақирув қоғози бўйича ҳеч қаерга бормаслигим ҳақида огоҳлантиришди», — деди Сирож Набиев.
Нашрнинг ёзишича, бу Россияда хорижликларга чақирув қоғозини топшириш бўйича биринчи ҳолат эмас. Октябрь ойи бошида шу йўл билан Петербургда Қозоғистон фуқаросини армияга чақиришга уриниб кўришгани хабар қилинган эди. Маҳаллий ҳарбий комиссарлик чақирув қоғози «хато» туфайли юборилганини тан олди, аммо улар эркак кишига «рўйхатдан ўтиш ва бу ҳақда бошқа ўйламаслик» учун барибир комиссарликка келиб-кетишни тавсия қилишди.
Бундан ташқари, ОАВ Владимир Путин эълон қилган «қисман» сафарбарликдан сўнг Россиянинг Петербургдан Владивостоккача бўлган турли шаҳарларида яшовчи юзлаб тожикистонликлар чақирув қоғози олгани ҳақида ёзган.
Аввалроқ, шунингдек, Москва областининг Подолск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига ҳарбий комиссарликка келишни талаб қилган чақирув қоғози топширилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
12:12 / 28.09.2024