Иқтисодиёт | 18:58 / 09.04.2019
12576
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Ислом молиялаштириш усули билан облигациялар муомалага чиқарилади

Ториқ Малаик бошчилигидаги Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом ҳамкорлиги делегацияси Ўзбекистонда Ислом молиялаштириши тамойили асосида иш бошлашни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири. 

9 апрель куни Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон ва Саудия Арабистон вакиллари учрашувида бу масалалар муҳокама этилган. 

 «Суқуқ ва капитал бозори» дастурига мувофиқ, ривожланаётган давлатларда Ислом молиялаштириш тамойили асосида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори билан мулоқотда жамоавий ва муниципаль облигацияларни муомалага чиқариш муҳокама этилди», — дейилади агентлик ахборотида. 

Таъкидланишича, агентлик раҳбари Отабек Назиров маҳаллий валютада чиқарилиши лойиҳалаштирилаётган облигациялар хорижий валюта билан юз бериши мумкин бўлган таҳдидларни камайтиришини билдирган.

Саудия Арабистонидан ташриф буюрган меҳмон учрашув якунида Ўзбекистонга техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Тайёрлаган:  Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид