Иқтисодиёт | 15:49 / 13.07.2021
9835
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 635 млн доллар ва 2,5 трлн сўмлик халқаро облигациялари Лондон фонд биржасида жойлаштирилди

Қимматли қоғозлар АҚШ долларида 3,9 фоиз купон билан 10 йил муддатга, ўзбек сўмида 14 фоиз купон билан 3 йил муддатга чиқарилди.

Ўзбекистоннинг навбатдаги халқаро облигациялари икки траншда – 635 млн АҚШ доллари ва 2,5 трлн сўм миқдорида Лондон фонд биржасида жойлаштирилди.

Молия вазирлиги хабарига кўра, қимматли қоғозлар АҚШ долларида 3,9 фоиз купон билан 10 йил муддатга, ўзбек сўмида 14 фоиз купон билан 3 йил муддатга чиқарилди.

Қайд этилишича, мазкур халқаро облигациялардан тушган маблағлар Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) молиялаштириш ва давлат бюджети дефицитини қоплаш учун йўналтирилади. Хусусан, 2021 йилги давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун 2,2 млрд доллар давлат қарзи жалб қилиниши кўзда тутилган.

Манбада миллий валютадаги халқаро облигациялар республиканинг Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун ишлаб чиқилган БРМ облигациялари дастури доирасида чиқарилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон икки траншда 870 млн доллар эквивалентида евробондлар чиқариши хабар қилинганди. Шунингдек, республиканинг навбатдаги суверен облигациялари жаҳон бозорига миллий валютада чиқарилиши билдирилган

Мавзуга оид