16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олиш сўралади – ХТВ
Мактаб битирувчиларининг 31 фоизи ҳали паспорт (ID-карта) олмаган. Лекин бу ҳужжатсиз улар ОТМга ҳужжат топшира олмайди.
Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтига киритилган 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ (31 фоиз) битирувчи паспорт олмаган.
Паспорт (ID карта) битирувчиларнинг ОТМларга ҳужжат топшириши учун муҳим.
“ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Абитуриентлар энди аввалгидек олий таълим муассасаларига овора бўлиб боришлари, узундан-узоқ навбатга туришларига ҳожат қолмади.
Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами -ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.
Бу жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган”, дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик ота-оналардан мактаб битирувчиларига вақтида паспорт олиб беришни, мактаблар маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларга кейинчалик ОТМга ҳужжат топширишда кўмаклашишни сўради.
Мавзуга оид
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022
Нега ХТВ дарсликлар ижарасини бепул қилишни аввалроқ таклиф қилмаган? Вазир ўринбосари изоҳи
19:28 / 07.09.2022