Ўзбекистон | 13:05 / 08.12.2018
46690
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ОАВ фаолиятини танқид қилди 

Фото: Depositphotos

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Президентнинг таъкидлашича, фуқароларда ҳам ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳисси шаклланиши керак. Ана шундагина кўзлаган мақсадларга эришиб, олдимизга қўйилган вазифаларнинг тўлиқ уддасидан чиқамиз.

«Бу жараёнда кучли ва таъсирчан жамоатчилик назоратининг ўрни беқиёсдир. Шу мақсадда келгуси йилдан бошлаб “Жамоат фикри” порталини ишга туширишга қарор қилдик.

Ҳаммамиз яхши тушунамиз, жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ғоят муҳим ўрин тутади.

Мен оммавий ахборот воситалари фаолиятини мунтазам кузатиб бораман. Лекин, афсуски, ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижроси билан боғлиқ муаммолар, аҳоли мурожаатлари юзасидан газета, теле ва радиоканалларда танқидий мақола, кўрсатув ва эшиттиришлар жуда кам.

Ваҳоланки, ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари халқ манфаатларининг чинакам ҳимоячисига айланиши лозим. Бунинг учун улардан шижоат, профессионал маҳорат, холислик ва чуқур таҳлилий салоҳият талаб этилади», - деди у.

Мавзуга оид