Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzCard SMS-хабарнома хизматини масофадан ўчириш ҳақида маълумот берди
UzCard SMS-хабарнома хизматини масофадан ўчириш ҳақида маълумот берди.
«Сўнгги пайтларда карта эгаларимиз ижтимоий тармоқларимиз орқали мобил иловаларга уланган телефон рақамини қандай узиш мумкинлиги тўғрисида қизиқиб, қатор саволлар билан мурожаат қилишмоқда», - дейилади компания хабарида.
Ҳозирда агар бирон бир мобил алоқа оператори мижози 3 ой давомида телефон рақамидан фойдаланмаса, у ҳолда мобил алоқа оператори автоматик равишда уни блоклаб, янги рақам эгаси ихтиёрига топшириши мумкин.
«Шу ўринда савол келиб чиқади: агар телефон рақамининг илк эгаси ўз пластик картасини унинг блокланишидан аввал мобил телефон рақами орқали мобил иловаларга улаган бўлса, у ҳолда телефон рақамининг янги эгаси ҳам мобил иловалар орқали пластик картадан фойдалана олиши мумкинми?», - дейилади хабарда
Марказ мутахассислари томонидан шу каби ҳолатларни бартараф қилиш учун «Смс-хабарнома хизматини масофадан ўчириш -STOP1» хизмати ишлаб чиқилди.
«3 ой давомида ишлатилмаган мобил телефон рақами янгидан сотувга чиқишидан аввал, мобил алоқа компанияси ЯУПМга мобил рақам ҳақида маълумот юборади ва унга бириктирилган UzCard карталарининг смс-хабарнома хизмати фаоллигини тўхтатади. Ўз навбатида, барча тўлов тизимларига (мобил иловалар ва ҳоказо.) фойдаланувчилар паролларини тўлиқ қайта тиклаш функциясидан фойдаланганларида, кабинетга бириктирилган картага оид маълумотларни тозалаш ва тўлов тизимида хавфсиз фойдаланиш даражасини ошириш тавсия қилинган», - дея аниқлик киритишди компаниядан.
«Хизмат мобил алоқа мижозларининг карта хавфсизлигини таъминлашда ҳамда рақам янги мижоз ихтиёрида эмаслигига ишонч ҳосил қилишда ўз қулайлиги билан ажралиб туради», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:54 / 14.09.2021
UZCARD пластик картадан пул ўғирловчи фирибгарлардан огоҳлантирди
17:41 / 13.04.2021
2021 йил охирига қадар барча терминаллар UzCard ва Humo карталарини қабул қилишни бошлайди
13:32 / 04.04.2021
UzCard тизимида яна муаммолар кузатилди. Айни вақтга келиб тизим фаолияти тикланган
16:23 / 08.07.2019