Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzCard тизимида яна муаммолар кузатилди. Айни вақтга келиб тизим фаолияти тикланган
Бугун, 4 апрел куни бутун Ўзбекистон бўйлаб UzCard тизимида муаммолар юзага келди. Бу ҳақда соат 11:58да Payme компанияси маълум қилди.
«Бутун республика бўйича UzCard фаолиятида — тўлов тизимлари бўйича ҳам, терминаллар бўйича ҳам муаммолар кузатиляпти. Илтимос, эҳтиёт бўлинг. Вазият ўзгаргани ҳақида сизга хабар берамиз», дейилади компания ахборотида.
Куннинг иккинчи қисмида тизим фаолияти тиклангани хабар қилинди.
«Ягона умумреспублика процессинг маркази 2021 йил 4 апрел куни соат 11:05 дан 11:50 гача техник ишлар олиб борилиши муносабати билан E-POS, POS терминалларининг қисқа муддатли узилишлари ҳақида хабар беради. Айни пайтда барчаси ўз режимида ишламоқда. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилган UzCard маълумотида.
Payme компанияси соат 13:26да тизим фаолияти тиклангани ҳақида хабар берган.
«UzCard тизими бўйича тўловлар ва пул ўтказмалари доимгидек ишламоқда», дейилади маълумотида.
Мавзуга оид
17:00 / 09.12.2025
Маъноли совғалар улашинг: payme Янги йил арафасида аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашга чорламоқда
19:00 / 19.02.2025
Payme’да шахсни тасдиқлаш: бу нима учун керак ва қандай ўтиш мумкин?
14:43 / 30.01.2025
Онлайн тўлов тизимлари бозорида Payme устун мавқега эга деб топилди
12:00 / 18.07.2024