Жамият | 16:23 / 08.07.2019
25339
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда SMS-хабарнома хизмати нархи ошмоқда

Ўзбекистонда “SMS-хабарнома” хизматига белгиланган тўлов нархи ошмоқда. Бу ҳақда Uzcard сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, мобил операторлар 2019 йил 15 июлдан “SMS-хабарнома” хизмати томонидан 5800 қисқа рақамдан етказилувчи (МЧЖ Play Mobile) ҳар бир кириш хабарнома нархи 84,20 сўмни ташкил этишини эълон қилади.

Маълумот учун: “SMS-хабарнома” хизматида пластик карта эгасининг мобил телефонига SMS-хабарнома орқали амалга оширилган транзакцияларга тегишли маълумот юборилади.

Мавзуга оид