Таълим | 12:15 / 04.10.2025
3280
1 дақиқада ўқилади

Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи саналари маълум қилинди

Жорий ўқув йилида асосий олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) босқичи 14-23 октябр кунлари республиканинг барча ҳудудларида ўтказилади. 

Олимпиадада мактаб босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар иштирок этади.

Фанлар бўйича ўтказиладиган босқичлар қуйидагича белгиланган:

  • 14 октябр – Математика;
  • 15 октябр – Кимё;
  • 16 октябр – Физика;
  • 17 октябр – Информатика ва АТ;
  • 18 октябр – Биология;
  • 20 октябр – Тарих, География;
  • 21 октябр – Рус тили ва адабиёти, Давлат ва ҳуқуқ асослари;
  • 22 октябр – Инглиз тили, Немис тили, Француз тили, Тожик тили;
  • 23 октябр – Она тили ва адабиёт, Ўзбек (Давлат) тили, Қозоқ тили, Қорақалпоқ тили ва адабиёти.

Олимпиадалар ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади. Иккинчи босқич 1 турда, тест шаклида ўтказилиши мумкин.

Ҳар бир фан бўйича энг юқори натижани кўрсатган 3 нафар ўқувчи кейинги босқичга йўлланади. Натижалар эса ўша куннинг ўзида эълон қилинади.

Белгиланган вақтда қатнашмаган ўқувчилар учун қайта топшириш имконияти берилмайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид