Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024-2025 ўқув йили бошига келиб, Ўзбекистонда фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2020-2021 ўқув йили бошига нисбатан 762 тага ошгани қайд этилмоқда.
Шулардан 455 таси нодавлат умумтаълим ташкилотлари бўлиб, 2020-2021 ўқув йилига нисбатан уларнинг сони 4,5 баробарга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотлари қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 7 та;
- Андижон вилояти — 32 та;
- Бухоро вилояти — 27 та;
- Жиззах вилояти — 8 та;
- Қашқадарё вилояти — 21 та;
- Навоий вилояти — 4 та;
- Наманган вилояти — 28 та;
- Самарқанд вилояти — 38 та;
- Сурхондарё вилояти — 4 та;
- Сирдарё вилояти — 12 та;
- Тошкент вилояти — 25 та;
- Фарғона вилояти — 93 та;
- Хоразм вилояти — 25 та;
- Тошкент шаҳри — 131 та.
Шу тариқа, нодавлат мактаблар сони бўйича Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти пешқадам ҳисобланади. Мутасаддиларга кўра, хусусий таълим муассасалари тармоғининг кенгайиши таълим хизматлари сифати ва рақобатни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.







