Амалдаги қоидаларга кўра:
Ота-она (ёки қонуний вакил) боласини синфдан синфга ўтказиш сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ёзма ариза беради.
Мактаб директори аризани олган кундан эътиборан 1 иш куни мобайнида уни кўриб чиқиши ва ўқувчини бошқа синфга ўтказиш ёки рад этиш тўғрисида буйруқ чиқариши керак.
Агар ўша синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёр — 35 нафардан ортиқ бўлса, директор ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад этиши мумкин.
Бундай ҳолда рад этиш ҳақидаги қарор 3 кун ичида ота-оналарга ёзма равишда етказилиши лозим.
Директор ўқувчини бошқа синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилганидан сўнг, 3 кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Шу тариқа, боланинг синфини ўзгартириш ота-она ташаббуси билан расмий ва аниқ тартиб асосида амалга оширилади.







