Ўзбекистон | 11:30 / 04.07.2023
8144
1 дақиқада ўқилади

Давлат гранти асосида ўқиш учун қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023-2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади.

Фото: Kun.uz

Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Президентнинг тегишли фармонига қўшимча киритилди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023-2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади.

Бунда соҳа ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи аниқланади.

Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2023 йил 20 июлгача тақдим этилади.

Мавзуга оид