Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия ўзбекистонлик талабалар учун грантлар ажратиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Бурайда шаҳрида Саудия Арабистонининг Қосим минтақаси ҳокими шаҳзода Файсал бин Мишъал Ол Сауд билан учрашди.
Фото: "Дунё" АА
Мулоқот аввалида Файсал Ол Сауд сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бораётганини, бу бевосита икки мамлакат раҳбарияти ўртасида ўрнатилган яқин муносабатлар туфайли амалга ошаётганини айтиб ўтди.
"Ўзбекистон Саудия Арабистони учун Ислом оламида ишончли шерик мамлакат ҳисобланади. Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонга ўттиз кунлик визасиз кириш тартиби жорий қилингани учун ташаккуримизни изҳор этамиз. Сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Ноиф халқаро аэропортидан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйишни таклиф қиламиз", – деди Қосим минтақаси ҳокими.
Учрашувда таълим соҳасида ҳам улкан имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Ўзбекиcтон ва Қосим минтақаси университетлари ўртасида англашув меморандумларини имзолаш ҳамда ўзбекистонлик талабалар учун грантлар ажратиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Минтақа раҳбариятига Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази ва Самарқанд шаҳридаги Имом Бухорий мажмуаси очилиш маросимига иштирок этиш таклифи билдирилди.
Мавзуга оид
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
20:58 / 10.01.2026
Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади
21:44 / 07.01.2026