Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Германия меҳнат бозорига мослаштирилган ўқув марказлари ташкил этилади
Ушбу таълим муассасалари Германия меҳнат бозори талабларига мослаштирилган касбий таълим дастурларини таклиф этади. Бундай марказларнинг битирувчилари Германияда муваффақиятли ишга жойлашиш учун зарур кўникма ва малакаларга эга бўлади.
Фото: ТИВ
ТИВда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев ва Германиянинг таълим ва касбий ривожланишга ихтисослашган SBH West GmbH (Stiftung Bildung & Handwerk) ташкилоти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон ва Германия ўртасида касб-ҳунар таълими ва чет элда фуқароларни иш билан таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган асосий масалалар муҳокама қилинди.
Уч томонлама меморандумни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу меморандум Ўзбекистон фуқароларини Германияда юк ва автобус ҳайдовчиси сифатида ишга жойлаштиришга кўмаклашишга қаратилган.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ҳудудларида SBH West GmbH ўқув марказларининг филиалларини ташкил этишга келишиб олдилар. Ушбу таълим муассасалари Германия меҳнат бозори талабларига мослаштирилган касбий таълим дастурларини таклиф этади. Бундай марказларнинг битирувчилари Германияда муваффақиятли ишга жойлашиш учун зарур кўникма ва малакаларга эга бўладилар.
Эришилган келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон фуқаролари учун халқаро меҳнат бозорларида янги иш ўринлари яратиш имконини беради ҳамда Ўзбекистон ва Германия ўртасида таълим, миграция ва малака ошириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026