Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурияга берилган зарбаларга алоқадор эмаслигини маълум қилди
Фото: AFP/ALLISON SHELLEY
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, Америка армияси 30 апрелга ўтар тунда Сурияга қарата берилган зарбаларга алоқадор эмас. Вазирнинг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
Аввалроқ, Хама ва Ҳалаб вилоятларида Сурия армиясининг бир нечта ҳарбий базалари ракета ҳужумига учрагани хабар берилганди. Суриялик ҳарбийларнинг аниқлик киритишича, базаларга «душманлар» ракеталари билан зарбалар берилган. Улар батафсил маълумотни тақдим этишмади.
«Биз 30 апрелга ўтар тунда Сурияга ҳеч қандай зарбалар бермадик», - дея айтиб ўтган Мэттис.
Шунингдек, бундан аввал исроиллик ҳарбийлар Сурияга берилган зарбаларни изоҳлашдан бош тортганди.
Мавзуга оид
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
19:16 / 09.04.2026
Эронда АҚШ зарбалари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди
08:54 / 09.04.2026