Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
Музокаралар «Ҳизбуллоҳ»ни қуролсизлантириш, Исроил ва Ливан ўртасида тинчлик муносабатларини ўрнатишга қаратилгани таъкидланмоқда.
Фото: AFP
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ливан билан музокаралар тез орада бошланишини маълум қилди.
«Ливан Исроил билан бевосита музокараларни бошлашга бир неча бор чақирганидан сўнг, кеча мен Вазирлар Маҳкамасига Ливан билан имкон қадар тезроқ бевосита музокараларни бошлашни топширдим», дейилади бош вазир баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар «Ҳизбуллоҳ»ни қуролсизлантириш, Исроил ва Ливан ўртасида тинчлик муносабатларини ўрнатишга қаратилган.
Axios журналисти Барак Равиднинг хабар беришича, исроиллик амалдор сўзларига кўра, музокараларнинг бошланиши Ливанда ўт очишни тўхтатишни англатмайди.
Ливаннинг юқори мартабали амалдори Reuters агентлигига маълум қилишича, Ливан сўнгги 24 соат ичида Исроил билан кенгроқ музокаралар учун шароит яратиш мақсадида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлган.
Исроилнинг юқори мартабали амалдори Axios нашрига Исроил ва Ливан ўртасидаги бевосита музокаралар келаси ҳафта Вашингтонда бошланишини айтди.
Музокараларда Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи иштирок этиши маълум қилинмади.
8 апрелга ўтар кечаси АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Шу билан бирга, Исроил Ливанга зарба беришда давом этди. АҚШ ҳукумати ўт очишни тўхтатиш Ливанга тааллуқли эмаслигини айтди. Исроил Ливан билан эмас, балки Ливан ҳудудидаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи билан жанг қилаётганини таъкидлади.
Ливан расман Исроил давлатини тан олмайди.
Мавзуга оид
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
20:59 / 09.04.2026
Эрон ТИВ: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари сулҳни бузиш ҳисобланади
19:16 / 09.04.2026
Эронда АҚШ зарбалари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди
12:45 / 09.04.2026