Ўзбекистон | 08:04 / 13.01.2021
17536
2 дақиқада ўқилади

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими янги лавозимда иш бошлади

Баҳодир Бекхўжаев вилоят махсус эксплуатация-монтаж бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Баҳодир Бекхўжаев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.  

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда “Наманганагросаноатқурилиш” акциядорлик жамиятига қарашли корхонада сифатни назорат қилувчи усталикдан бошлаган. Шу корхонада иш юритувчи, техника хавфсизлиги муҳандиси бўлиб ишлаган. 

1998—2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги мутахассиси, бош мутахассиси, “Сувоқава” давлат корхонаси шаҳар филиали директори, Наманган шаҳар “Кўмак-мадад” уй-жой мулкдорлари ширкатлари ассоциацияси раиси, Наманган шаҳар ҳокимлигининг “Ободонлаштириш” давлат унитар корхонаси бошлиғи, Наманган тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокими, вилоят давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи, Наманган тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган. 

2020 йилдан ҳозиргача “Ўзиккиламчиқораметалл” Наманган филиали бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид