Японияда гуруч захираси рекорд даражада камайиб кетди. Бунга туристлар ҳам сабабчи экани айтилмоқда
2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Японияга 17,78 миллион турист келган — бу пандемиядан олдинги даврга нисбатан 1 миллион кишига кўп демак.

Фото: Getty Images
Японияда гуруч захираси туристлар оқими ва ҳосилдорликнинг камайиши сабаб сўнгги ўн йилликдаги энг паст даражага тушиб кетди, деб хабар беради The Guardian.
Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг июнь ойида нодавлат секторда гуруч захираси 1,56 миллион тоннага тушиб кетган — бу ўтган йилнинг мос даврида кузатилган ҳолат билан таққослаганда 20 фоизга кам демак. Мазкур рақамлар бу борадаги маълумотларни тўплаш бошланган 1999 йилдан бери кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Гуруч захирасининг кескин камайиб кетишига 2023 йилда кузатилган иссиқлар сабаб бўлган, натижада бу ҳосилга салбий таъсир кўрсатган. Хусусан, ўтган йилнинг сентябридаги ҳарорат Японияда охирги 125 йилдан кузатилган энг иссиқ ой бўлди.
Танқислик сабаб гуруч нархи кўтарилиб кетган. Улгуржи савдо қиладиганлар захираси секин-аста камайиб бормоқда, айрим супермаркетлар эса нархларни ошириш ва савдо ҳажмини чеклашга мажбур бўляпти. Бундай вазият сентябрга қадар, янги ҳосил савдога чиққунига қадар давом этиши кутилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий вакили Хироши Итакуранинг маълум қилишича, гуруч захирасининг рекорд даражада тушиб кетишига бир неча омиллар, хусусан, юқори ҳарорат, сув етишмовчилиги ва хорижлик туристлар оқими сабаб бўлган.
Сўнгги бир йилда гуручга бўлган талаб кутилмаганда 7 миллион тоннагача ошиб кетган ва маҳаллий ҳукумат буни туристларнинг келиши билан боғламоқда: 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Японияга 17,78 миллион турист келган — бу пандемиядан олгинги даврга нисбатан 1 миллион кишига кўп демак. Вазирликка кўра, кунига икки маҳал гуруч истеъмол қиладиган туристлар талабнинг 51 минг тоннага ошишига олиб келган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Парадга тайёргарлик, қозоқ олтин визаси ва чегарада отилган жангарилар
Жаҳон | 12:42
-
«Барса» амаллади, «Бавария»нинг чемпионлиги кечиктирилди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:27
-
“Ҳаракатим кўп, шунинг учун соғломман” – 75 ёшли боғбон ая
Жамият | 11:00
-
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Иқтисодиёт | 10:11
Мавзуга оид

22:33 / 28.04.2025
Фужи тоғига чиқишга уринган хитойлик талаба тўрт кун ичида икки марта қутқарилди

00:43 / 25.04.2025
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

10:09 / 23.04.2025
Кашмирда қуролли ҳужум оқибатида ўнлаб сайёҳлар ҳалок бўлди

20:48 / 22.04.2025