Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк савдодаги тариф ва нотариф чекловларни камайтиришга чақирди
Тимур Ишметов нарх-навони ошираётган фундаментал омилларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, инфляцияни тушириш учун рақобатни кучайтириш, тариф ва нотариф чекловларни камайтириш орқали ташқи савдони эркинлаштириш, товарлар импортида концентрация даражасини пасайтириш, энергия барқарорлигини таъминлаш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш талаб этилади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда нарх-наво барқарорлигини сақлаш учун инфляциянинг таклиф билан боғлиқ фундаментал омилларини бартараф этиш керак. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов 24 октябр кунги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, инфляциянинг туб омилларини бартараф этиш, жумладан, қуйидагиларни тақозо қилади:
- ички бозорда рақобат муҳитини кучайтириш;
- тариф ва нотариф чекловларни камайтириб бориш билан ташқи савдо эркинлигини яхшилаш;
- товарлар импортида концентрациялашув даражасини пасайтириш;
- товар ва хизматлар таклифини ошириш учун энергия ресурсларини етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш;
- етарли даражада транспорт инфратузилмаси потенциалини шакллантириш.
Шу билан бирга, давлат корхоналарини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини фаоллаштириш, директив ва имтиёзли кредитлаш амалиётини камайтириш зарур.
Капитал бозорини такомиллаштириб бориш ҳам пул-кредит сиёсати қарорлари самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
“Ушбу таркибий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши иқтисодиёт тармоқлари салоҳияти ва унумдорлигини ошириши орқали инфляциянинг паст ва барқарор шаклланиши ҳамда юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш имконини беради”, – деди Тимур Ишметов.
Марказий банк 2025 йил якунига инфляция 8 фоиз атрофида шаклланишини кутмоқда.
Мавзуга оид
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
15:05 / 01.12.2025
Темирйўллари тизимида монополия тугатиладими?
11:24 / 01.12.2025
Ноябр ойи: истеъмол нархлари ўсди, бироқ инфляция босими сусаймоқда
16:32 / 28.11.2025