Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш кунини фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилди
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирлар ўтказиш, II жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш тақиқланади.
Республика махсус комиссияси хабарига кўра, мазкур чеклов «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифалардаги ҳудудларнинг барчаси учун тааллуқлидир.
«Барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бугунги кунда МДҲга аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланаётгани, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечиши инобатга олинган ҳолда шундай қарорга келинган.
II жаҳон уруши қатнашчиларини табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофа сақлаш, шунингдек уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолгани эслатиб ўтилган.
«Ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин», – дейилади хабарномада.
Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ, II жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 млн сўмдан пул мукофоти берилади.
Мавзуга оид
19:39 / 08.05.2023
Шавкат Мирзиёев Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этади
22:14 / 05.05.2023
Кремль Путиннинг 9 майдаги анъанавий қабулини бекор қилди
17:47 / 05.05.2023
Берлинда 8-9 май кунлари Россия ва Украина байроқларини намойиш қилиш тақиқланди
18:24 / 04.05.2023